2025 йил бошида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти УSAID (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) дастурларини кескин қисқартириш қарорини қабул қилгани туфайли 2030 йилга бориб бутун дунё бўйлаб 14 миллиондан ортиқ инсон ҳалок бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Lanset журналида эълон қилинган тадқиқотда айтилади.
Тадқиқот муаллифларининг аниқлашича, USAID дастурлари 20 йилдан ортиқ вақт давомида бутун дунё бўйлаб 91 миллиондан ортиқ ўлимнинг олдини олган, жумладан, беш ёшгача бўлган 30 миллион болалар ҳаёти сақлаб қолинган. Хусусан, ушбу дастурлар безгак, тропик касалликлар, ОИВ инфекцияси асоратлари ва бошқа касалликлар натижасида юзага келадиган ўлим ҳолатларини камайтиришда катта рол ўйнаган.
"Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, агар 2025 йилнинг биринчи ярмида эълон қилинган ва амалга оширилган молиялаштиришни кескин қисқартириш жараёни бекор қилинмаса, 2030 йилга келиб олдини олиш мумкин бўлган даҳшатли даражадаги ўлимлар содир бўлиши мумкин", дейилади тадқиқотда.
АҚШ президенти Доналд Трамп 2025 йил январ ойида давлат харажатларини қисқартириш сиёсати доирасида 90 кун давомида USAID томонидан хорижий давлатларга кўрсатиладиган ёрдамни музлатиб қўйган эди. USAID фаолияти АҚШ Давлат департаменти назоратига ўтказилди. АҚШ давлат котиби Марко Рубио март ойида Вашингтон USAID дастурларининг 83 фоизини бекор қилаётганини маълум қилган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Боку шаҳрида ушланган россиялик журналистларни озод қилиш талабини қўйган ҳолда, Oзaрбайжон элчисини чақириб, расмий нота топширди.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.