“Sputnik Озарбойжон”нинг Бокудаги офисида ўтказилган тинтувлар натижасида жиноят иши қўзғатилгани ва етти киши қўлга олинган — Озарбойжон Ички ишлар вазирлиги.
"30 июн куни Бокуда Россиянинг “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида ўтказилган тинтувлар натижасида жиноят иши қўзғатилди", дея хабар бермоқда АPA агентлиги вазирлик баёнотига таяниб.
"Тергов фирибгарлик, ноқонуний тадбиркорлик ва жиноят йўли билан орттирилган мол-мулкни легаллаштириш моддаси бўйича олиб борилмоқда. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида етти киши қўлга олинган: улардан иккитаси қамоққа олинган, беш нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган", дея хабар берди Ички ишлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, ушбу агентлик 2025 йил феврал ойида мамлакатда аккредитациядан маҳрум қилинган. Озарбoйжон матбуотига кўра, ҳибсга олинганлар Россия ФСБ агентлари бўлиши мумкинлиги айтилган.
“Sputnik Озарбойжон” эса ўз баёнотида бош муҳаррир Игор Картавих ва бош муҳаррир ўринбосари Евгений Белоусов ҳибсга олинганини маълум қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Боку шаҳрида ушланган россиялик журналистларни озод қилиш талабини қўйган ҳолда, Oзaрбайжон элчисини чақириб, расмий нота топширди.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.