Олександр Сирский Суми вилоятидаги жанговар ҳудудга ташриф буюриб, Россия армиясининг вилоятдаги ҳужуми тўхтатилганини маълум қилди.
Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони минтақани мудофаа қилишни ҳозирги даврнинг энг муҳим вазифаларидан бири деб атади ва ҳудудда мудофаа иншоотларини қуришни тезлаштириш зарурлигини билдирди.
Сирский сўнгги икки ой ичида амалга оширилган операциялар натижаларига таяниб, Россиянинг “ёзги ҳужумлар тўлқини” Харков вилоятидаги ўтган йилги уринишлар каби муваффақиятсиз бўлганини таъкидлади.
Сирский, шунингдек, Суми вилоятини ҳимоя қилиш бўйича махсус гуруҳ ташкил этилганини маълум қилди. Ушбу гуруҳнинг асосий вазифалари орасида муҳандислик ва мудофаа иншоотларини қуриш ҳамда шаҳарларда ҳужумга қарши тайёргарлик ишларини олиб бориш мавжуд.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
DeepState лойиҳаси эълон қилган харитага кўра, Россия қўшинлари Донецк области жанубидаги олтита йўналиш бўйича илгарилаб, Днепропетровск билан чегарадош ҳудудларга яқинлашган.
Фарғона шаҳрида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасидаги портлашда 4 киши: шохобча ҳудуди яқинига Cobalt машинасида келган Севара Юсупова ва унинг 4 ҳамда 2 ёшли фарзанлари, шунингдек, 2006 йилда туғилган жияни вафот этганди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.