Украина президенти Владимир Зеленский Польша президенти Анджей Дуда билан учрашув ўтказди. Дуда ўз президентлик муддати якунланишидан олдин Украинага ташриф буюрди.
Учрашувда икки давлат раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг ривожи, минтақадаги ва жаҳон миқёсидаги хавфсизлик ҳолати, дипломатия ва Европа Иттифоқи ҳамда НАТО билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.
Шу кунларда Украина ва Польша ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича муҳим келишувлар амалга оширилмоқда.
Польша президенти Польша компанияларининг Украинада тикланиш ишларида иштирок этиши ва савдо ҳажмини оширишга қизиқишини таъкидлади.
Анджей Дуда Владимир Зеленскийдан “Свобода” ордени билан тақдирланиш унинг учун катта шараф ва шахсий аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.
🇵🇱 Дуда: «Польша президенти сифатида Украина билан бирга туриш Польшанинг хавфсизлиги учун жуда уҳим» деган фикрда.
У икки халқ ўртасидаги алоқалар янги муносабатларнинг асоси бўлишини умид қилмоқда ва тарихий муаммоларни ҳам яхши ҳамкорлик орқали ҳал қилиш мумкинлигига ишонмоқда.
Польша президенти Украина томонидан Польша фуқароларининг эксгумация ишларига кўрсатилган тушуниш ва ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.