Бу ҳақда Россия етакчиси Беларус пойтахти Минскка ташрифи якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.
"Шундай қилиб, умуман олганда, учрашув бўлиши мумкин ва биз бунга мамнуният билан тайёрланамиз", деди Путин.
У, шунингдек, Трамп Украинадаги вазиятни ҳал қилишга кўмаклашишга чин дилдан ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
"У мамлакат ичида нима қиляпти, Яқин Шарқдаги вазият билан боғлиқ ва Украина инқирозини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари - биз, албатта, буларнинг барчасини жуда қадрлаймиз. Мен буни аллақачон айтганман ва ҳозир ҳам очиқ айтмоқчиман: Президент Трамп муаммони Украина йўлида ҳал қилишга чин дилдан интилаётганига ишонаман", - деди Россия президенти.
Путин Трампга катта ҳурмат билан қарашини таъкидлади.
"Мен АҚШнинг амалдаги президентини жуда ҳурмат қиламан. У ҳокимиятга ва Оқ уйга қайтиш учун жуда узоқ, қийин ва хавфли йўлни босиб ўтди. У жасур одам, бу аниқ", - деди у.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.