Францияда украиналик тўққиз ёшли қизга уйланмоқчи бўлган эркак қўлга олинди.
Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
21 июнь, шанба куни Париждаги Диснейленд ходимлари тонгда бўлиб ўтиши керак бўлган шахсий тадбирга оиласи билан бола ва 100 га яқин меҳмонлар келганини кўриб, полицияга қўнғироқ қилишди. Байрам ташкилотчиси 22 ёшли "куёв" – Британия фуқароси бўлиб чиқди, "келин"нинг онаси – 41 ёшли украиналик аёл ҳам бўлган. Воқеа жойига тезкорлик билан етиб келган полиция ходимлари эркак ва аёлни қўлга олди.
"Ҳаммамиз тўйга борамиз деб ўйлагандик... Ҳамма ҳайратда қолди, ҳеч ким буни кутмаган эди. Диснейленд ажойиб иш қилди. Келиннинг болалигини англаб етган заҳоти ҳаммасини бекор қилишди. Буни кўриб ҳайратда қолдик", деб тан олди тўйга меҳмон сифатида таклиф қилинган манба.
Прокуратура тўй саҳналаштирилган деб ҳисобламоқда. Куёв полицияга продюсерлик компанияси директори эканлигини ва улар видео суратга олишаётганини тушунтиришга уринган.
Маълумотларга кўра, тўққиз ёшли қизча ҳеч қандай зўравонликка дучор бўлмаган. Шунга қарамай, воқеа юзасидан жиноий иш очилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.