Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Эрон Президентининг ўтган йил сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширилган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратгани таъкидланди.
Ўзбекистон етакчиси ўзаро мулоқотлар фаоллашгани, савдо изчил ошиб бораётгани ва етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучайганини мамнуният билан қайд этди.
Транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни илгари суриш, жумладан, Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади