Келаси йилдан бошлаб барча давлат органларида ишловчи хизматчилар учун иш ҳақи тенглаштирилади. Янги тартиб бир хил малака ва вазифадаги ходимларга бир хил маош тўланишини назарда тутади.
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда барча давлат хизматчилари учун ягона маош тизими жорий этилади. Янги тартибга кўра, бир хил малака ва лавозимдаги ходимлар, қайси идорада ишлашидан қатъи назар, бир хил ойлик олади.
Масалан, икки хил вазирликда ишлаётган, тажрибаси ва вазифаси тенг бўлган етакчи мутахассислар учун иш ҳақи фарқ қилмайди. Бу тизим давлат хизматчиларининг ойликларидаги номутаносибликни бартараф этиш, ташкилотлар ўртасида кадрлар оқимини камайтириш ва соҳага барқарорлик олиб киришни мақсад қилган.
Мазкур ўзгариш давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган ПФ-95-сонли Президент Фармонига мувофиқ амалга оширилади. Тегишли механизм ва ҳисоб-китоблар 2025 йил 1 ноябргача ишлаб чиқилиши ва Президентга тақдим этилиши лозим.
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу ёндашув иш ҳақи бўйича адолатли тизимни шакллантириш, давлат хизматининг жозибадорлигини ошириш ва кадрлар сифатини яхшилашга хизмат қилади.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
Ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат назорат инспексияси ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.